Актёр, қўшиқчи ва телебошловчи Алексей Дайнеко 13 июнга ўтар кечаси 47 ёшида вафот этди. Бу ҳақида унинг турмуш ўртоғи Елена Логацкая ўзининг Facebook'даги саҳифасида ёзиб қолдирди. 

"Бугун Алёшани йўқотдик... Бунга ишонгим келмайди", - деб ёзди у. 

Логацкая ТАСС ахборот агентлигига "ўлим сабаби аниқланмоқда" деди. 

Унинг сўзларига кўра, Алексей Дайнеко тунги соат 00:30 ларда ҳаётдан кўз юмган. 

Унинг турмуш ўртоғи тергов органлари билан иш олиб боришини билдирган. Ҳозирги вақтгача фақат Дайнеконинг 1 июнь куни оёғи сингани маълум, холос. 

Алексей Дайнеко 1970 йилнинг 5 июнида таваллуд топган. 1993 йилда ГИТИСни тугаллаб, Россия армиясининг Марказий академик театрида фаолият юритган, "Планета связи" телекўрсатувига бошловчилик қилган. 

Актёр «Метод Лавровой-2», «Секунда до...», «Карпов», «Империя под ударом», «Второй убойный», «Дальнобойщики-3», «Бальзаковский возраст, или Все мужики сво...», «Что сказал покойник» сериалларида суратга тушган.