Қозоғистонлик шифокорлар мамлакат ғарбидаги Ақтўбе шаҳрида 5 июнь куни содир этилган қўпорувчиликларда жароҳат олганларга тиббий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда. 

Республика соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги маълумотига кўра, шаҳар шифохоналарида 8 киши даволанмоқда. Уларнинг аҳволи ўрта оғир, деб баҳоланаяпти. Яна бир киши Остонадаги нейрожарроҳлик Миллий марказига келтирилган. 

Ақтўбе вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг сўнгги маълумотларига биноан, 5-13 июнь кунлари оралиғида, шаҳар стационарларига жами 40 киши келтирилган, уларнинг 17 нафари амбулатор даволанишга юборилган. 23 киши шифохонага ётқизилган, уларнинг 3 нафари ҳаётдан кўз юмган, 12 киши даволанган.