2017 йилда Янгиер шаҳридаги (Сирдарё вилояти) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тепловоз депоси базасида экскваторлар ва гусеницали техникаларни таъмирлаш бўйича завод бунёд этилади. Бу Ўзбекистон Президентининг 3 июндаги қарорида кўзда тутилган.

Лойиҳанинг якуний қиймати 29 млн АҚШ долларини ташкил этади. Молиялаш манбаси — «Ўзбекистон темир йўллари»нинг шахсий маблағлари.

Қарорда қайд этилишича, экскваторлар ва гусеницали техникаларни таъмирлаш ҳамда улар паркини қайта тиклаш учун замонавий ишлаб чиқариш базасини ташкил этиш техникалардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.