2016 йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрида «Сумбула» — миллий таомлар ресторани иш бошлади. Орадан бир ҳафта ўтар ўтмас, ресторан меҳмонлари ижтимоий тармоқларда «Сумбула» ҳақида илиқ фикрлар билдиришни бошлашди.

Чунки ресторан дизайни учун кайфиятни кўтарадиган ёрқин ранглар танланган бўлиб, хоналар, девор-у шифт, стол-стул ва майда буюмларгача миллийлик руҳида безатилган.

Рестораннинг кенг ва шинам зали устида мусаффо осмон тасвирланган. Атрофни яшил гуллар ўраб олган. Бино салқинлиги эса дилларга хуш ёқади.

Ушбу ресторанни оилавий маскан қилишга алоҳида урғу берилган. У ерда 4 кишидан 18 кишигача хизмат кўрсатиладиган алоҳида хоналар мавжуд.

Шунингдек, икки кишилик столлар ҳам ўрнатилган ва жуфтликларнинг романтик суҳбати учун «Сумбула»ни яхши жой дейиш мумкин. 

Ресторанда барча миллий таомларимиз маромига етказиб тайёрланмоқда. Хушмуомала ва озода ходимлар мижозларга хизмат кўрсатмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, «Сумбула»да нархлар миллий таомлар кафелариникидек бўлса ҳам, ресторан даражасидаги хизмат кўрсатилади.

Ресторан жами 200 ўринли бўлиб, унинг махсус таоми «Сумбула ассортиси» ҳисобланади. Борганингизда, албатта татиб кўринг.

«Сумбула» ресторанининг манзили: Тошкент шаҳри, Ифтиҳор кўчаси, 15-уй
Мўлжал: «Флешка» (эски Малика) савдо мажмуаси

Телефон: +998 (95) 146-99-39

«Сумбула» ресторани ҳар кун, 10:00 дан 23:00 гача ишламоқда.

Уларни Facebook'да ҳам кузатишингиз мумкин. Тез кунларда эса sumbula.uz сайти ўз фаолиятини бошлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида.