Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида аъзолиги бўйича ўтказилаётган референдумнинг эртаси кунига фунт стерлинг қиймати 30 йиллик минимал қийматигача пасайиши мумкин, деб ёзмоқда иқтисодчилар ўртасидаги сўровга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg.
 
Кўпчилик иқтисодчиларнинг фикрича, Буюк Британия фуқаролари Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берсалар, фунт стерлинг курси 1,35 долларга тушиб кетади. Шу билан бир вақтда, агар британияликлар Европа Иттифоқида қолишга овоз берсалар, фунт стерлинг 1,50 долларга етиши мумкин. Анйи вақтда бу пул бирлигининг курси 1,41 доллар атрофида қолмоқда.  

JPMorgan мутахассиси Майкл Беллнинг фикрича, Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши "валюта бозорларига аниқ қарахтлик қилади", бунинг оқибатида "фунт нархи жуда катта миқдорда тушиб кетиши" мумкин.