Германия Украинага қарши ўтказилган Европа чемпионати доирасидаги илк ўйинида ғалаба қозонди. Вильнёв-д'Аскдаги «Пьер-Моруа» стадионидаги учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилди. 

19 дақиқада Шкодран Мустафи жарима зарбаси вақтида украиналиклар жарима майдончасида пайдо бўлди ва боши билан Пятов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Бўлимнинг қолган қисмида украинликлар катта устунликка эга бўлишди бироқ бу ҳисобда акс этмади. 

Иккинчи бўлим эса тўлиқ бундестим устунлиги остида ўтди. Немислар тўпни назорат қилишди ва Украинага ҳужум қилиш учун имкон бермади.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда захирадан ўйинга қўшилган Бастиан Швайнштайгер Германиянинг устунлигини 2та тўп фарқига етказди.

Германия – Украина 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 19 Мустафи, 2:0 – 90 Швайнштайгер.
Германия – Нойер, Боатенг, Хектор, Хеведес, Мустафи, Гетце (Швайнштайгер, 90), Кроос, Озил, Хедира, Дракслер (Шюррле, 78), Мюллер.
Украина – Пятов, Хачериди, Шевчук, Федецкий, Ракицкий, Коваленко (Зинченко, 74), Степаненко, Ярмоленко, Сидорчук, Коноплянка, Зозуля (Селезнев, 66).
Огоҳлантириш: Коноплянка (68).