«Мерседес» жамоаси ҳайдовчиси Льюис Хэмилтон "Формула-1" чемпионатининг 7-босқичи — Канада Гран-присида қозонган ғалабасини афсонавий боксчи Муҳаммад Али хотирасига бағишлади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Пойгачи финиш чизиғини босиб ўтганидан радиоалоқа орқали ўз жамоасига Алининг машҳур сўзларини ҳайқирган. Машинадан тушганида эса, боксчиларга хос туриш қилган. 

12 июнь якшанба куни, Хэмилтон ушбу чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. «Феррари» аъзоси Себастьян Феттель иккинчи, «Уильямс» вакили Вальттери Боттас учинчи бўлган. «Торо Россо»нинг россиялик пойгачиси Даниил Квят ўн иккинчи бўлиб финишга етиб келган. 

Чемпионатнинг навбатдаги бочқичи — Европа Гран-приси Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтади.