Отасининг ўлими сабабли Хорватия терма жамоасини тарк этган жамоа сардори Дарио Срна Евро-2016 гуруҳ босқичининг 2-турида Чехияга қарши ўйинда ўз жамоасига ёрдам бериши керак. Учрашув 17 июнда бўлиб ўтади. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси Анте Мисе маълум қилди, деб ёзади Tribuna.uz

"Дарио яқин кунларда жамоага қайтиши керак. Ҳаммаси унинг кайфиятига боғлиқ бўлади, бироқ Срнани билганим учун, у қайтишга улгуради ва Чехия билан ўйнайди, деб айта оламан. Жамоа вакиллари бош мураббий Анте Чачич билан бирга Срна отасининг дафн маросимига ташриф буюришади ва бугуноқ ортга қайтишади. Дарио эса ўзини тайёр деб ҳисоблаганда жамоага қайта олиши мумкин", деб айтди Мисе.