Ҳиндистонда МиГ-27 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради, деб хабар қилмоқда  Indian Express газетаси. 

Ҳодиса Ражастон штатида юз берган. Ҳарбий самолётнинг икки учувчиси ҳам катапульта қилишга улгурган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, қирувчи самолётнинг қулаши оқибатида, 2та уйга зиён етган, 3 киши жабрланган. 

Қайд этилишича, ўқув машғулот парвозларини амалга оширган самолёт, ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулаган.