Ироқ мудофаа вазири Холид ал-Обайдий Ал-Фаллужа шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳи позицияларига зарба бериш учун F-16 қирувчи самолётлари отряди парвозига бошчилик қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, Ироқ мудофаа вазири ИШИД томонидан босиб олинган Мосул шаҳридан бўлиб, 1987 йилдан 2003 йилгача Ироқ ҳарбий-ҳаво кучларида авиация муҳандиси бўлиб хизмат қилган.