Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирининг қўшниси рафиқасига 7500 дона атиргул совға қилди. Ушбу йирик гулдастанинг суратлари бир зумда ижтимоий тармоқ  ва интернет сайтлари  бўйлаб тарқалди.  Гулдаста суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаган фуқаро уни шундай изоҳлаган. 

-  “Бугун менинг қўшним ўз рафиқасининг туғилган кунига мана шундай чиройли гулдастани совға қилди. Гулдаста 7500 дона атиргулдан иборат. Яшанг, қўшни! Ҳар бир аёлга мана шундай гулдаста совға қилинишини тилайман!”. 

Нархи салкам 8 миллион сўмни ташкил этувчи ушбу улкан гулдаста кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан муҳокамаларга сабаб бўлди.