КХДР шу йилнинг февраль ойида Жанубий Кореянинг давлат муассасаларига оммавий хакерлик ҳужумини амалга оширган. Бунинг натижасида 42 мингдан ортиқ ҳужжатлар ўғирланган. Бу ҳақида Ёнҳап агентлиги Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги маълумотига таяниб хабар берди.

Мазкур кучли кибернетик ҳужум натижасида F-15 қирувчи самолётларининг чизмалари ҳам ўғирланганлиги таъкидланмоқда. 

Сўнгги йилларда Сеул ва Вашингтон КХДРни бир неча маротаба мақсадли киберҳужумларда айблашди, Пхеньян эса бунга алоқадорлигини буткул инкор қилмоқда.