Машҳур қирғиз сиёсатчиси Дастан Саригулов республиканинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари томонидан мамлакат ҳукуматини қўлга олишга ҳаракат қилишда гумон қилиниб қўлга олинди. Бу ҳақида 13 июнь куни МХДҚ хабар қилди. 

"Саригулов бир қатор шахсларнинг ҳукуматни зўрлик билан қўлга олишга тайёргарлик борасидаги айбловлари бўйича жиноий тергов доирасида қўлга олинди", - дейилади хабарда.

Сиёсатчи "гумон қилинаётган шахс" сифатида вақтинчалик ҳибсга олинган. 

Жорий йилнинг баҳор фаслида Қирғизистон махсус хизмат ходимлари бир қанча таниқли жамоат арбобларини давлат тўнтарувида айблаб қўлга олишган. Ушбу рўйхатда Саригулов ҳам бўлиб, у уй қамоғига ҳукм қилинган эди. 

Энди унга "коррупция" бўйича айблов қўйилиши мумкин. "МХДҚ тергов бўлими томонидан "Кумтор" лойиҳаси бўйича жиноят иши доирасида "Камеко", "Кумтор Оперейтинг", "Кумтор голд", "Центерра голд" компанияларининг собиқ президенти Леонард Хоменюкнинг аризаси кўриб чиқилмоқда, унга кўра, "Қирғизолтин" компаниясининг собиқ президенти Саригуловнинг ҳаракатларида коррупция аломатлари қайд этилган", - дея кўрсатилган ҳужжатда. Саригулов 1992-1999 йиллар мобайнида мазкур олтин конидаги иш жараёнларига бошчилик қилган. 

2015 йилда Кумтор конидан 16 тоннадан ортиқ олтин қазиб олинган.