Мексикада уч эркак йўналиш автобусининг йўловчиларини тунамоқчи бўлди, бироқ уларнинг бу режалари улар учун фалокатли якунланди. Hoy Estado нашрининг маълум қилишича, икки жиноятчи ўлган, яна бири қўлга олинган. 

Воқеа 12 июнда маҳаллий вақт билан соат 10:00ларда Пачукадан Мехикога кетаётган автобусда содир бўлди. Қуролланган жиноятчилар транспорт воситасини тўхтатган ва йўловчилардан пул ва қимматбаҳо буюмларни беришни талаб қилган.

Жиноятчилардан бири қўрқитиш учун юқорига ўқ узган, бироқ ўқ томдан қайтиб, шеригига теккан. У шу ондаёқ жон берган. Шундан кейин 30 га яқин йўловчи ўқ узган жиноятчига ҳужум қилиб, уни ўласи қилиб дўппослаган, деб хабар бермоқда La Jornada en linea.

Учинчи жиноятчи ҳам бир нечта жароҳатлар олган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар уни қўлга олишган.