9 июндан Мьянма давлатида ёмғир мавсуми кучли ёмғирлар ёғиши билан бошланди. Бунинг оқибатида, мамлакатнинг кўплаб туманларида сув тошқинлари юз берган. 

3 кун ичида тошқинлардан 12 киши ҳалок бўлган, деб хабар қилмоқда “Синьхуа” агентлиги.

Экспертларнинг фикрича, 2016 йил табиий офатдан етказилган иқтисодий зарар ва талофат ўтган йилгидан кўпроқ бўлади.