Осиё тараққиёт банки соғлиқни сақлаш бўлимининг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича департаменти мутахассиси Меган Каунхен бошчилигидаги миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради.

Миссия Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш борасидаги масалаларда музокара ўтказиш ва лойиҳаларнинг техник томонларини муҳокама қилиш мақсадида ташриф буюради.

ОТБ вакиллари, шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соҳага оида бошқа ташкилотлар билан лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ маслаҳатлашувларни амалга оширишни режалаштиришган.