Россиялик тадбиркорлар Алишер Усмонов, Виктор Вексельберг ва Алексей Мордашов Россия президенти Владимир Путин фармони билан хайр-саҳоват ишлари учун унвонлар билан тақдирланди.

Тегишли фармон ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида чоп этилди.

Таъкидланишича, меценат Алишер Усмонов, "Группа компаний "РЕНОВА" ЁАЖ директорлар кенгаши раиси Вексельберг, "Северсталь" ОАЖ директорлар кенгаши раиси Мордашов "хайр-саҳоват ва жамоатчилик ишларига қўшган улкан ҳиссаси учун" медали билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, фармонга кўра, "эзгу ишлари учун" медали билан "Сибирская угольная энергетическая компания" АЖ директорлар кенгаши раиси Андрей Мельниченко тақдирланди.