Бу йил Samsung компанияси ишлаб чиқарадиган Galaxy Note қурилмалари мухлисларини бир неча қувончли хабарлар кутмоқда. Биринчидан, янги флагман смартпэди, айтишларига қараганда у Galaxy Note 7 деб номланади. Компания Galaxy Note 6 қурилмасидан хатлаб ўтишга қарор қилди. Иккинчидан, бу йил фақат биргина Galaxy Note 7 чиқарилади, шу боис фойдаланувчилар ўтган йилдагидек Galaxy S7 Edge Plus'ни кутмасликлари керак. Бу хабарни аноним  манбадан келган янги тасвир ҳам тасдиқлайди, унда ботиқ дисплей ва стилусли қурилма акс этган. 

Эҳтимол, Samsung S-Pen стилусининг учлари қайрилган дисплей билан уйғунлашуви учун янги функцияларни эълон қилар. Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Galaxy линиясидаги смартфонлар анъанавий тарзда ясси экранлар билан таъминланган бўларди. 

Samsung Galaxy Note 7 қурилмаси 2560х1440 пикселли 5,8 дюймли Super AMOLED-дисплейи, тўрт ядроли Snapdragon 823 процессори, 6 Гб оператив хотира ва Galaxy S7 каби f/1,7 диафрагмали 12 мегапикселли асосий камерага эга бўлиши кутилмоқда.