Stockmann кийимлар ишлаб чиқарувчисининг Финляндиядаги бўлими Финляндиядаги бўлимидан 400 нафарга яқин одамини ишдан бўшатади. Бу ҳақда компанияга яқин манба хабар берган.

Концернинг ҳисоб-китобига кўра, “қисқартиришга 380 нафар ходим тушади”. Yle телекомпаниясининг хабар беришича, ходимларни бўшатиш 2016 йилнинг кузида амалга оширилади. Айнан шу вақтда ходимлар пенсияга чиқарилади ва иш шартномалари узайтирилмайди. Компания бу билан йиллик харажатларини 20 млн еврога камайтиради.

2015 йил якунига кўра, Stockmann компаниясида ишловчилар сони 9,7 минг кишини ташкил этади.