Мальталик сураткаш Женнот Кюнзель бир қатор макро-суратларда сув ости дунёсининг нақадар гўзаллигини кўрсатиб берди.

Сураткашнинг сўзларига кўра, у сув ости дунёсини йигирма йилдан ортиқ ўрганиб келмоқда. Шу вақт ичида Кюнзель денгиз жонзотларининг минглаб фотосуратларини яратди, лекин унинг энг ёқтирган иши - қуролланмаган кўз билан кўриб бўлмайдиган сув ости мавжудотлари. Бу ҳақида Earth Touch маълум қилди. 

"Ҳар сафар сув остига шўнғиганимда ўзим учун қандайдир янгилик кашф қиламан, шу боис мен навбатдаги ишимдан нимани кутишни билмайман", - дейди сураткаш.

Кучли қизиқиш туфайли Кюнзель ўз вақтини мунтазам равишда денгизда сузиб, сув остидаги ҳаётни суратга олиш билан ўтказади.