Бангкокнинг Суваннапхум аэропортига йўл олган автобусда бехосдан ёнғин пайдо бўлиб, у  бир неча дақиқа ичида аланга қуршовида қолган. Хабарларга кўра, ҳайдовчи эшикларни очиб, йўловчиларни қутқаришга улгурган. Уларнинг ҳеч бири жабрланмаган, деб хабар қилади маҳаллий полиция маҳкамаси.
 
Маълум бўлишича, 20 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус двигатели кутилмаганда ёна бошлаган. У Бангкок агломерациясининг бир қисми бўлган Самутпракан провинциясидан аэропортга кетаётган бўлган. 

Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.