Фейсбук ижтимоий тармоғидаги Водители Ташкента ижтимоий гуруҳи тарқатган хабарларга кўра, Тошкент шаҳрининг Сағбон ва Нурафшон кўячалари чорраҳасида юк машинаси контейнер билан ағдарилиб кетган.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи бурилиш чоғида қайрилиш бурчагини тўғри танлай олмагани боис, шундай ҳодиса юз берган. 

Оқибатда, Маз автомашинасида олиб кетилаётган контейнер чорраҳанинг қарши томонида чапга бурилишга шай турган икки машина Спарк ва Кобальт машиналарига ҳам жиддий зарар етказган. 

Гуруҳ тарқатган хабарда жабрланганлар тўғрисида хабар қилинмаяпти.