АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп Орландодаги терактдан кейин мамлакат раҳбариятини заиф деб атаб, танқид қилди. У бу ҳақда твиттердаги микроблогида ёзди. 

Бундан ташқари, Трамп мусулмонларга АҚШ ҳудудига киришни тақиқлашга чақирди.  

"Орландода содир бўлган воқеа – бу фақат бошланиши. Бизнинг раҳбарият заиф ва самарасиз. Мен чақириқни қабул қилдим ва тақиқловга чақирдим. Биз қатъий бўлишимиз лозим", деб ёзди миллиардер.

Аввалроқ Трамп кўплаб одамлар ҳалок бўлиб, яраланган Орландодаги вазиятни "жуда ёмон" деб айганди. У полиция терактни тергов қилаётган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.