Тўрт нафар инсонга нисбатан қотиллик уюштирганликда гумон қилинган жиноятчи билан суратга тушиш натижасида, Туркия полициясининг уч нафар ходими ишдан бўшатилди. Hürriyet газетасининг маълум қилишича, уларга нисбатан хизмат текшируви бошлаб юборилган.

Туркияда қатор қотилликлар қилишда айбланган Аталай Филиз билан бирга Анқара хавфсизлик бошқармасининг жиноят ишлари бўлими ходими селфи қилган. Ходимнинг ўзи суратларни интернетда тарқатмаган. Суратни Измирдаги унинг ҳамкасби тармоқларда тарқатган. Бу ишларнинг бари матбуотда катта шов-шувга сабаб бўлди.

Шундан сўнг, полиция раҳбарияти ходимларни ишдан бўшатишга ва улар устидан текширув олиб боришга кўрсатма берган.