Украинанинг Қозоғистондаги элчихонаси, Қозоғистон парламенти қуйи палатаси вице-спикери Владимир Божконинг украин сиёсатчиси Ирина Фарион ҳақида айтган сўзларига изоҳ берди. 

Божко 10 июнь куни Қарағандадаги этник маданий марказлар вакиллари билан учрашувида Ирина Фарион шаънига ҳақаротомуз сўзлар айтган эди. 

"Мен хоҳлардимки, рус тилида гаплашадиганлар онги оқсоқ кишилардир, деган "фоҳиша" Фарионни ҳаётнинг ўзи таъзирини берсин", — деган мажлис вице-спикери. 

"Офицерлар аёлларни бу каби хақорат қилиши ордир. Чунки офицерлик шунчаки оддий нарса эмас. Ишонамизки, қозоғистонликларнинг ўзлари, уларнинг оналари, рафиқа ва қизларини "рус тилида" сўзлашувчилар шундай сўзлар билан ҳақорат қилишига рози бўлишмайди" — дейилади изоҳда. 

Маълум бўлишича, Владимир Бойко генерал-лейтенант унвонига эгадир.