Universal Sug’urta акционерлик жамияти "Қишлоқ қурилиш банки" АТБнинг акцияларини қўлга киритди. Бу ҳақида компания хабарида маълум қилинган.

Universal Sug’urta акционерлик жамияти GEWINN-LUX масъулияти чекланган жамиятдан "Қишлоқ қурилиш банки"нинг 7 128 124 та оддий акцияларини қўлга киритди. 

Суғурта компаниясининг маълумотларига кўра, шартнома суммаси тахминан 850,029 миллион сўмни ташкил қилади.