Рамазон ойи мобайнида Тошкент ислом университети “Зиё” студияси томонидан “Орият доно” радиоканали орқали “Зиё чашмаси” радиодастури эфирга бериб борилмоқда.
Ушбу радиодастурнинг эртанги эшиттиришида “Эзгуликнинг мукофоти - фақат эзгуликдир” мавзусида Андижон вилояти бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров яхшилик ва унинг фойдалари хусусида сўз юритадилар. Эшиттиришни 14 июнь куни тонгги соат 03:30 да ҳамда кечги соат 19:30 да тинглашингиз мумкин.
“Зиё” кўрсатувида “Рамазон ойнинг хосиятлари” 
 
Дунёда шундай боғ борки, у меҳр-муҳаббатни вояга етказади, ер юзида эзгуликларни бунёд этади. Инсон ҳаётининг асоси, имон-эътиқод маскани удир. Дунёнинг ободлиги, ҳаётнинг нурафшонлиги ҳам у билан. Жумлаи олам у туфайли бир бутун бешик. Ҳа! Одамзодни бир-бирига яқин қиладиган бу мўъжаз гулшан қалб. Уни ҳамиша пок сақлаш, яхшилик, одамийлик тафти ила юксалтириш лозим.
Шунингдек, инсон жасадида бир парча гўшт бор, агар у солиҳ бўлса, барча жасад солиҳ бўлади, агар у бузилса, жасаднинг ҳаммаси ҳам бузилади... Бу нима?.. 
Йиллар давомида йиғилган солиҳ амалларни бир зумда сароб қилувчи ва инсони имондан айирувчи туйғу...

Буларнинг бари ҳақида батафсил “Зиё” кўрсатувининг “Ҳасад – савоблар кушандаси” мавзуси орқали томоша қилинг.

Кўрсатув кечки соат 18:40 ҳамда тунги  02:40 вақти билан намойиш этилади.