Ҳар йили 14 июнь куни бутун жаҳон бўйлаб Халқаро блогерлар куни нишонланади. Бу кунни байрам қилиш ғояси илк бор 2004 йилда туғилган эди. Бир куннинг ўзида 40 мамлакатда фаолият олиб борувчи 500 блогер ўз байрамларини, ўз кунларини нишонлашга қарор қилишган ва айнан шу кунни блогерлар куни, дея эълон қилинган.

Бу кун турли тилларда блог юритувчи кишиларни ўзаро бирлаштиради, улар ўртасида дўстона муносабат шакллантиради, бутун Интернет фойдаланувчилари билан алоқаларини мустаҳкамлайди. 

Ўзбекистонда ҳам ҳар йили мана шу кун Халқаро блогерлар куни сифатида нишонланади. Шу билан бир қаторда, мамлакатда блогерлар ўртасида чемпионатлар ҳам ўтказиб келинади. 

Халқаро богерлар кунидан ташқари 31 август куни Блог куни (оригинал аталиши — Blog Day) ҳам ўтказилади. Айнан шу куни ҳар бир блогер ўз саҳифасида турли мавзуларга оид бешта кундалик эълон қилади.

Дарвоқе, Блог куни нега айнан 31 август куни ўтказилади? Бу ғоя 2005 йилда ташкил этилган. Ўшанда «blog» сўзи рақамлаштирилганда 3108 рақамлари келиб чиққан.