Тошкент вилояти: Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шамол тезлиги кучайиб, секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 23-25, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 23-28,  кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент,  Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 21-26, кундузи 33-38  даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё  ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 23-28, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 21-26, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Кечаси 15-20,  кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.