Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси Ҳамидулла Моҳибнинг баёнот беришича, афғон ҳукумати АҚШ президенти Барак Обаманинг "Толибон" радикал гуруҳига қарши курашда Америка ҳарбийларининг ваколатларини кенгайтириш тўғрисидаги қарорини олқишлайди. 

«Бу АҚШ ҳарбийларининг "Толибон"га қарши курашда афғон ҳамкасбларига ёрдам беришларига имкон беради. Биз буни маъқуллаймиз», — деган Моҳиб. 

Элчининг қўшимча қилишича, Афғонистон ҳукумати мамлакат хавфсизлигига оид вазиятни доим таҳлил қилиб туради ҳамда зарур бўлган тақдирда ёрдам сўраб АҚШга мурожаат қилади.

Аввалроқ, президент Барак Обама Афғонистондаги Америка ҳарбийларининг ваколатларини кенгайтириш тўғрисидаги ташаббусни маъқуллаган эди.