Ироқдаги америкалик ҳарбийлар ИШИД террорчилик гуруҳига қарши биринчи маротаба Apache (AH-64D) вертолётларини қўллашди. Бу ҳақжа журналистларга АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Брюсселдаги НАТО давлатлари мудофаа вазирлари учрашувига кетаётганда айтди.  

"Ўтган 24 соат ичида қўмондонлар Apache вертолётларини қўллашди. Бу вертолётларнинг биринчи жанговор қўлланиши бўлди", деб айтди Картер.

Пентагон вакиллари вазифани бажаришда бир нечта вертолёт қўллангани, бироқ улардан биригина зарба берганини маълум қилишди. Террорчилар томонидан ушлаб турилган Мосулдаги нишон йўқ қилинган. 

Картердан америкалик ҳарбийларнинг Ироқда қуруқликдаги операциялардаги иштироки ҳақида сўралди. "Биз ҳар куни бомбалар ташлаймиз, ракеталар отамиз, у ерда бизнинг ҳарбий маслаҳатчилар бор. Барча операциялар хатар билан боғланган. Ироқ ва Сурия осмонида ҳозир учувчиларимиз бўлиб, улар хатар остида", деб жавоб берди Картер.