2016 йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотел билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг баъзи масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ Муваққат ишлар вакили Лессли Вигури иштирок этди.