АҚШ Сенати 2017 йил мудофаа тизими учун 602 млрд АҚш лолларилик бюджет лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Конгресснинг юқори палатасидаги 85 вакил буни ёқлаб овоз берди, 13 сенатор эса қарши чиқди. Маълум қилинишича, Барак Обама турли қарашлар сабаб ва Гуантанамонинг ёпилишига оид бу ҳажжатни имзолмаслиги ҳам мумкин.

Жорий йилнинг май ойи ўрталарида АҚШ палатаси вакиллари мудофаа бюджетини 610,5 млрд АҚШ доллари этиб тасдиқлашган эди.