пония ҳукумати Ҳоккайдо, Симанэ ва Ямагаути префектуралари соҳилларидаги океаностини ўрганиш ишларини кучайтиради, деб ёзмоқда "Иомиури" газетаси.

Олиб бориладиган ишлар режаси 2017 йил январь ойига тайёр бўлади. Ҳукумат, камида 20 минг квадрат километр шельфни ўрганади, бунинг учун денгизга такомиллашган қурилмаларга эга кемалар чиқарилади. Бундан ташқари, хусусий компаниялар ҳам жалб этилади. Мамлакат ҳукумати шунингдек, 43 минг кв км майдондан тўпланган маълумотларни таҳлил қилувчи дастур ишлаб чиқаришни режалаштирган. 

Аввалроқ, Япония ҳукумати, мамлакатнинг Аити ва Миэ префектураларининг Япон денгизи соҳилларида аниқланган метангидрат конларидан метан газини қазиб олишни шу йилнинг кузидан бошлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Япония 2013 йил мартида, дунёда биринчи бўлиб, Тинч океани остида аниқланган метангидрат конидан табиий газ қазиб олишни бошлаганди. 

Метангидрат - бу метан газининг сув билан аралашмаси бўлиб, ташқи кўринишидан қор ёки қорга ўхшаб эриган музга ўхшаб кетади.