Ғарбий Австралия штатида ноёб тилларанг халатали крот топилди. Бу ҳақида ABC маълум қилди. 

Бундай жонзотлар ҳар ўн йилликда атиги бир неча маротабагина учрайди. 

Халтали кротлар фақат Австралияда яшайди, улар ер юзасига камдан-кам чиқишади. Бу жониворлар ҳақида маълумотлар нисбатан кам.

Тилларанг халатали крот Гибсон саҳросидан топилган. Уни топиб олган одамлар суратга ва видеотасмага олиб, сўнг қўйиб юборишган. Улар бундай ноёб жонзотни учратишганини омад келганидан деб билишди.