Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижжи Буффон бугун Европа чемпионатининг гуруҳ босқичи доирасида Бельгияга қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар берган.

Жамоани сардор сифатида бошлаб тушган Буффон бу орқали қаторасига 3та Европа чемпионатида терма жамоага сардорлик қилган илк футболчига айланди.

Бугун у терма жамоа билан 167-ўйинини ўтказди. Шунингдек, 38 ёшли бу сафарги чемпионат дарвозабон учун халқаро миқёсдаги 11-турнирга айланди.