Европа Иттифоқининг Туркия Республикасидаги олий элчиси Хансйорг Хабер истеъфога чиқди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Бу ҳақда, ЕИнинг Анқарадаги расмий ваколатхонаси маълум қилган. 

Хабер ўтган ойда ЕИ ва Туркия ўртасидаги муҳожирлик келишувини танқид қилгани учун Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақирилган эди.