Жорий йилнинг июн-июл ойлари давомида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги VII ҳисобот сайлов Конференциялари ўтказилиши белгиланган. 13 июн куни Элликқалъа туман Маданият саройида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Элликқалъа туман Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси ўтказилди. Тадбир Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда туман Кенгашларидан келган меҳмонларни кутиб олиш билан бошланди. Маданият саройида иқтидорли ёшларнинг ижодий ишлари ва эришган ютуқлари акс этган кўргазма ташкил этилди. Хисобот сайлов Конференцияси Ҳаракатнинг туман Кенгаши томонидан ўтган икки ярим йил давомида амалга оширилган ишларнинг видеоролиги нпмойиш қилинди. Тадбирда туман Ҳокими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Васийлик Кенгаши раиси, Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашидан вакиллар, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, таълим муассасалари раҳбарлари, овул маҳалла раислари, ҳамкор ташкилотлар ва 600 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок қилдилар.

Конференция кун тартибига кўра Кенгаш ва назорат тафтиш органларининг икки ярим йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботлари эшитилди. Туман Кенгаши Назорат тафтиш комиссияси, 21 кишидан иборат туман Кенгаши аъзолари, Кенгаш аъзолари орасидан Ҳаракатнинг Элликқалъа туман Кенгаши раиси ҳамда Ҳаракатанинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги VII Конференциясига 11 нафар делегатлар сайланди. Тадбир якунида туман маданият ва спорт ишлари бўлими, “Камолот” фаоллари иштирокида концерт дастури ва бадиий чиқишлар намойиш қилинди.

Ойбек Отажанов