Италия Европа чемпионатини Бельгия устидан қозонилган ғалаба билан бошлади.

Биринчи бўлимда ташаббус бельгияликлар томонида бўлди. 10-дақиқада Найнгголан узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади, Буффон зарбани бартараф этди.

32-дақиқада ҳисоб очилди. Бонуччи майдон марказидан тўпни Жаккеринига аниқ етказиб берди. У эса жарима майдони ичида дарвозабон билан ёлғиз қолиб, Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам вазият ўзгармади. Бельгия катта куч билан ҳужумга отланди. Лукаку, Азар ва Оригида бир қатор имкониятлар бўлди. Аммо италияликлар бугунги ўйинда ҳатога йўл қўйишмади.

Сўнгги дақиқаларда эса бельгияликлар рақибнинг қарши ҳужумини ўтказиб юборишди. Кандрева тўпни эгаллаб, жарима майдонига кириб келди ва Пеллега оширди. Грациано тўпни тўхтатмасдан зарба йўллаб, ҳисобни оширди - 2:0.

Биринчи турдан кейин Е гуруҳида Италия 3 очко билан пешқадам. Ирландия ва Швецияда биттадан очко. Бельгия охирги ўринда.

Бельгия – Италия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 32 Жаккерини, 0:2 – 90 Пелле.
Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Вертонген, Симан (Феррейра Карраско, 75), Вермален, Витцель, Наингголан (Мертенс, 62), Феллайни, де Брюйне, Азар, Лукаку (Орижи, 73).
Италия – Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Дармиан (Де Шильо, 59), Бардзальи, Пароло, Кандрева, де Росси (Мотта, 78), Жаккерини, Пелле, Эдер (Иммобиле, 75).
Огоҳлантиришлар: Кьеллини (65), Эдер (75), Бонуччи (78), Мотта (84), Вертонген (90).