Россиялик футбол ишқибозлари гуруҳи раҳбари Александр Шпригиннинг маълумотига кўра, Франция ҳукумати россиялик мухлислардан бир қанчасини мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича қарор қилган.

Аввалига французлар икки нафар россияликни депортация қилиши ҳақида хабар берилганди.

"Биз россиялик мухлислардан иборат расмий гуруҳмиз! Бу ерда цирк бўлмоқда! Автобусда фан-клуб раҳбарлари! Барчани депортация қилишмоқда! Марселдаги тартибсизликларда иштирок этган безориларни қўлга олиша олмаган. Лекин 3 кун ўтиб расмий фан-клубни депортация қилишмоқда!", деб ёзган Шпригин ўз твиттерида.

Бундан олдинроқ, Англия ва Россия ўртасидаги учрашувдан кейин трибунада рўй берган тўқнашувлар туфайли УЕФА икки жамоани яна шундай ҳолат такрорланган тақдирда дисквалификация кутиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Шунингдек, ташкилот РФИга қарши интизомий иш очган.

Манба: Tribuna.Uz