Жанубий Кореянинг Hyundai Motor ва Kia Motors компаниялари, мамлакатдаги ва АҚШда 370 мингга яқин автомобилини чақириб олади, деб хабар қилган бир гуруҳга кирувчи икки автомобилсозлик корхоналари вакиллари. 

"Hyundai Америка бозоридан 81 минг дона Тucson йўлтанламасини қайтариб олади. Бунга капотнинг қўшимча қулфидаги носозлик сабаб бўлган. Яна 62 мингта шундай машина маҳаллий бозордан чақириб олинади", - дейилади хабарда. 

Хабарларга кўра, 2015 йил 19 майдан 2016 йил 14 мартигача муддатда ишлаб чиқарилган машиналар қайтариб олинади. Капотнинг иккиламчи қулфи унчалик ҳам сифатли эмаслиги сабаб, мабодо автомобиль ҳаракатланаётган вақтда капотнинг асосий қулфи ишламай қолса, унинг очилиб кетиши билан ҳалокат рўй бериш эҳтимоли ортади. 

Айни вақтда, Kia Motors ўзининг 219,8 минг дона Sedona минивэнларини чақириб олишни режалаштирмоқда. Уларда ҳам худди шундай муаммо кузатилган. Бу минивэнлар 2005 йил 15 июнидан 2014 йил 4 апрелига қадар ишлаб чиқарилган.