Англия терма жамоаси ва “Бирмингем” футбол жамоасининг 24 яшар фанати беш йил мобайнида стадионга кира олмайдиган бўлди, деб хабар бермоқда L'Équipe.
Унга бу ҳукм Европа чемпионати доирасида кечган Англия ва Россия терма жамоалари учрашувидан кейин (1:1) Марселда юз берган оммавий тартибсизликлар туфайли чиқарилган.
Аввалроқ россиялик мухлис Александр Шпригин суд 29 нафар россиялик мухлисни мамлакатдан депорт қилгани ҳақида хабар берган эди. Айни дамда икки нафар россиялик мухлиса Франциядан чиқариб юборилган.