Италиянинг Osteria Francescana ресторани дунёнинг энг яхши тамаддихонаси деб топилди. Reuters агентлиги Restaurant журналининг янги рейтингига асосланган ҳолда шу ҳақда хабар қилмоқда. Дунёнинг энг яхши ресторанлари рейтинги 2002 йилдан бош ошпазлар, рестораторлар, кулинария экспертлари ва шарҳловчиларнинг шахсий тажрибаси асосида тузиб келинади. 

Osteria Francescana ресторани Моденда жойлашган бўлиб, итальян таомларни ўзига хос ижодий услубда тайёрлагани билан биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган. 

Рўйхатнинг иккинчи ўрнида 2015 йилнинг энг яхши ресторани бўлган Испаниянинг Жирона шаҳридаги El Celler de Can Roca тамаддихонаси жойлашган. Нью-Йоркнинг Eleven Madison Park ресторани фахрли учинчи ўринни банд этди. 

Ундан сўнгра Central (Лима, Перу) келади. Машҳур Noma ресторани (Копенгаген, Дания) бу сафарги рейтингда бешинчи ўринга муносиб кўрилган. 

Топ-10 га шунингдек, Франция, Япония ва Австриянинг тамаддихоналари ҳам кира олган. Маълум бўлишича, энг яхши 50та рестораннинг ярмидан кўпи Европада жойлашган. Олтитаси АҚШда, яна олтитаси Жанубий Америкада ва бештаси Осиёда жойлашган.