Киевнинг "Динамо" клуби дарвозабони Александр Шовковский клуб билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди.   

"Клубимиз сардори жамоага содиқ қолмоқда. Шовковский кейинги мавсумда "Динамо" сафида ўйнашни давом эттиради", дейилмоқда хабарда.

Шовковский "Динамо"да деярли бутун фаолияти давомида ўйнаб келади. Футболчи 1993 йилдан бери Украина чемпионатида 418 та учрашув ўтказиб, уларда 254 та тўп ўтказиб юборган. Дарвозабон Украина чемпионатида ўтказган учрашувлар миқдори бўйича рекордчи, Украинанинг 13 карра чемпиони ҳисобланади.  

Шовковский Украина терма жамоаси учун 92 та ўйин ўтказиб, 76 та гол ўтказиб юборган.