Қозоғистон ички ишлар вазири Калмуханбет Қосимовнинг баёнотига кўра, Ақтўбе шаҳрида амалга оширилган террорчилик хуружи оқибатида жами 8 киши ҳаётда кўз юмган. 

"5 июнь куни Ақтўбеда диний экстремизм ва терроризм бўй кўрсатганига гувоҳ бўлдик… Афсуски, ушбу воқеаларда 3 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 5 нафар тинч аҳоли вакили ҳам ҳаёт билан видолашган. 7 аскар ва 12 полициячи тан жароҳати олди", - деб маълум қилган ички ишлар вазири.

Бундан аввалги хабарларда терактлар 7 кишининг умрига зомин бўлгани ҳақида айтилган эди. 

Қосимов, шунингдек, Қозоғистон Ақтўбе вилояти ички ишлар идоралари оддий тартибга ўтганини маълум қилган.