Лондоннинг янги мэри Содиқ Хон жамоат транспортларида очиқ рекламалардан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, гап одамлар ўз танасидан уялишига сабаб бўлувчи иллюстрацияли суратлар ҳақида бормоқда.

Яқинда Лондон метросида озиш ҳақидаги реклама пайдо бўлган. Унда ички кийим кийиб олган кампир тасвири гавдалантирилган ва плакатда “Сенинг тананг чўмилиш мавсумига тайёрми?”, деган сўзлар келтирилган.

FT’нинг маълум қилишича, бу одамлар ўртасида норозилик келтириб чиқарган. Ушбу плакатни олиб ташлаш учун 70 минг одам ариза тўплаган.