Ҳарвард университети олимлари янги тадқиқот ўтказишди ва ҳар куни сули ёрмасидан тайёрланган бўтқани истеъмол қилиш саратондан ҳимоя қилишини аниқлашди. Бу ҳақида The Telegraph нашри маълум қилган.

Олимлар 800 минг киши тўғрисидаги маълумотлар сақланган 12та йирик тадқиқотни таҳлил қилиб чиқишди. Бунинг натижасида сули ёрмасини кунига 70 граммдан истеъмол қилган кишиларда ҳар қандай касалликдан вафот этиш хавфи 22 фоизга, саратон касаллиги натижасидаги ўлим хавфи эса - 20 фоизга камайгани аниқланди. 

Бундан ташқари, юрак-қон томири касалликлари натижасида юз берадиган ўлим хавфи ҳам 20 фоизга қисқаргани кузатилган. 

Олимлар барча инсонларга кунни сули ёрмасидан (70-100 грамм) тайёрланган бўтқа билан бошлашни тавсия қилишмоқда. Уларнинг фикрича, макарон маҳсулотлари ёки гуручга қараганда сули ёрмасининг фойдали хусусиятлари анча кўпроқ.