Сингапур Миллий университети қаторасига учинчи йил Осиёнинг энг яхши олий ўқув юрти мақомини ўзида сақлаб қолди. Бу ҳақда Британиянинг Quacquarelli Symonds компанияси таҳлилларида маълум қилинган.

Иккинчи ўрин эса, ўтган йилдаги сингари Ҳонконг университети қўлга киритган. Ундан кейин Сингапурдаги яна бир олий ўқув юрти – Наньян технология университети тилга олинган.

Тўртинчи ўринда Ҳонконгнинг фан ва технология университети, бешинчи ўринда Цинхуа университети тилга олинган. Корея фан ва технология университети ҳам бу йил ўз натижаларини янгилаб, бирданига уч поғонага кўтарилган.
Бу йил 350 та олий ўқув юрти таҳлилдан ўтган. Ўтган йили улар сони 300 та эди.