Покистон АҚШнинг 8 та F-16 самолётини сотиб олишни рад этди, деб айтди Покистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Айзаз Чоудри. Бу ҳақда RNS нашри хабар бермоқда.

Унинг айтишича, Покистон бу масала бўйича Иорданияга мурожаат қилмоқчи.

Таъкидланишича, Покистон билан АҚШ ўртасидаги кескин муносабатларга сабаблардан бири "Покистоннинг Хитой билан яқин алоқалари" ҳисобланади.

"Покистон АҚШ билан бир қатор масалалар бўйича ҳамкорлик қила олмайди. Булардан бири – мамлакатнинг суверен ҳолати", деб айтди Чоудри.

Аввалроқ АҚШ Россия томонидан 9 млрд долларлик қирувчи самолётлар етказиб бериш бўйича шартноманинг илиб кетилишидан хавфсираётгани маълум қилинганди.