Украина президенти Пётр Порошенко уруш бўлган тақдирда мамлакатда партизанлик ҳаракатини йўлга қўйиш зарурлиги ҳақида баёнот берди, деб хабар қилмоқда Украина раҳбари матбуот хизмати. 

Порошенко Украина қуролли кучлари бош штабида бўлиб ўтган «Гибрид уруш дарслари» мавзусидаги илмий-амалий анжуманда шундай фикрларни билдирган. Шу билан бирга, унинг айтишича,  расмий Киев армия шартнома асосидаги аскарлар билан тўлгани боис сафарбарлик эълон қилмайди. 

«Кенг қамровли ҳужум содир бўлган тақдирда умуммиллий сафарбарликка оид дастур бўлиши лозим. (...). Биз ҳозирда умумий сафарбарлик эълон қилмаётганимизнинг сабаби,  шартнома асосидаги армия ўзини оқлаётганидадир», — деб қайд этган давлат бошлиғи.